Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамбли томонидан Сурхондарёда концерт дастури ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 20 феврал кунидаги тегишли фармойиши
талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи қўшиқ
ва рақс ансамблининг хушовоз хонандалари ва сўз усталари иштирокида концерт дастури
ўтказилиши режалаштирилган.
Шу асосда Ички ишлар органларида хизмат қилаётган санъаткорлар, хонанда
ва созандалар ҳамда бадиий сўз усталари ички ишлар органлари ходимлари
томонидан хизматни ўташ вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари, ногирон
бўлиб қолган ходимлар ҳамда фахрийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида,
концерт дастурлари ўтказилиб келинмоқда.
Худди шундай Концерт дастурлари жорий йилнинг 3-апрел куни Сурхондарё
вилоятининг Қизириқ ҳамда Музработ туманларининг марказий ўйингоҳларида ташкил
этилди.
Ўтказилган концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган элимизнинг ҳушовоз
санъаткор хонандалари ҳамда сўз усталари томонидан ижро этилган куй қўшиқлари,
дил тортар наволари-ю, ҳангомалари концерт дастурига ташриф буюрган
томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.
Концерт дастури якунида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройи
бошлиғи подполковник У.Тиллаев бошчилигидаги санъаткорлар ҳамда Сурхондарё
вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, хизмат вақтида ҳалок бўлган
ходимларнинг оила аъзолари ва фарзандлари билан дилдан суҳбат қуришиб, уларга
совға саломлар улашишди.
Халқимизнинг маданий ва маънавий ҳордиқ чиқаришлари
учун ўтказилаётган концерт дастури давом этмоқда.