Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамблининг концерт дастурлари воҳанинг Шеробод ҳамда Бойсун туманларида давом этди
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги Маданият саройи қўшиқ ва рақс ансамблининг хушовоз хонандалари ва сўз усталари иштирокида концерт дастури ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, Ички ишлар органларида хизмат қилаётган санъаткорлар, хонанда ва созандалар ҳамда бадиий сўз усталари ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизматни ўташ вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари, ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда фахрийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида, концерт дастурлари ўтказилиб келинмоқда.
Ҳар йилги анъананга мувофиқ концерт
дастурлари Сурхондарё вилоятидан бошланди.
Концерт дастурлари жорий йилнинг 3-апрел куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод
тумани "Спорт" мажмуоаси ҳамда Бойсун тумани Бибиширин маҳалласидаги ёзги
амфитеатрида ташкил этилди.
Ўтказилган концерт дастурида
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган элимизнинг ҳушовоз санъаткорлари ҳамда сўз
усталари томонидан ижро этилган куй қўшиқлари, дил тортар наволари-ю, ҳангомалари
концерт дастурига ташриф буюрган томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.
Концерт дастури якунида, Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Маданият саройи бошлиғи подполковник У.Тиллаев бошчилигидаги
санъаткорлар ҳамда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, хизмат
вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ва фарзандлари билан дилдан суҳбат
қуришиб, уларга эсдалик совға саломлар элимиз суйган санъаткорлар томонидан
улашишди.
Халқимизнинг маданий ва маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун ўтказилаётган концерт дастури республикамизнинг барча вилоятларида давом этади.