13 Феврал 2024 йил 500

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсантлари билан онлайн маҳорат дарси ташкил этилди

2024 йилнинг 13 феврал куни ИИВ Академияси 1 ва 2-ўқув курсларида таҳсил олаётган кундузги таълим курсантлар билан онлайн маҳорат дарси ўтказилди.

Онлайн тарзида ўтказилган маҳорат дарсида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Ф.Шадиев, бошқарма Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.П.Худойбериев, Бошқарма Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили майор С.М.Жўраев, бошқарма Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник С.П.Рашидов, ИИВ Академияси бошлиғининг маслаҳатчиси полковник И.И.Химматов, ИИВ Академияси магистратураси тингловчилари ва кундузги таълим курсантлари иштирок этишди.

ИИВ Академияси бошлиғи томонидан тасдиқланган тақсимот жадвалига асосан Ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари томонидан ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари, магистратура тингловчилари ва кундузги таълим курсантлари билан Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг 35-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни “Профилактик ҳисоб”га олишда энг кўп йўл қўйилаётган камчиликлар. Ташаббус билан аниқланадиган жиноятлар, уларни аниқлашда юзага келаётган тўсиқлар. Жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш тартиби, уларни ушлаб туришда йўл қўйилаётган камчиликлар ва натижада ходимларга нисбатан қўлланилаётган жазо чоралари (мисоллар билан) мавзуларида масстер класс маҳорат дарсларида ўз аксини топган.

Ўтказилган масстер класс маҳорат дарсида вилоят Ички ишлар бошқармаси мутасадди ходимлари томонидан мавзуга оид маърузалар қилинди ва амалиётда учраётган ҳолатлар юзасидан аниқ мисоллар келтирилди.

Масстер класс маҳорат дарсида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Text to speech