19 Апрел 2024 йил 276

Ўзбекистон Республикаси ИИВ амалиётчи курсантлари жисмоний тайёргарлик синов имтиҳонларидан ўтишди

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Спорт майдонида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019 йил 30 сентябр кунидаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2024 йил 29 январ кунидаги тегишли фармойиши талабларига асосан, Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим 3-ўқув курси курсантларидан жисмоний тайёргарлик синовлари қабул қилинди.

Бунда курсантлар тўсинга тортиниш, анжуманя, 100 метр ва 3000 метр масофага югуриш бўйича синов имтиҳонларини топширишди.

Text to speech