Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси 3-ўқув курси курсантларининг битирув малакавий иш ўрганиш амалиёти якуни бўйича синов имтиҳонлари қабул қилинди.
Куни кеча Сурхондарё
вилояти Ички ишлар бошқармаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирининг 2019-йил 30-сентябр кунидаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант
ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги
буйруғи ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2024-йил 29-январ кунидаги
фармойиши талабларига асосан, Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим
3-ўқув курси курсантлари битирув малакавий
иш ўрганиш амалиёти бўйича якуний синов имтиҳонларини топширишди.
Якуний синов имтиҳонларида курсантлар томонидан амалга оширган ишлар муҳокамаси
ҳам ўтказилди.
Шундан сўнг, вилоят Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва
кадрлар билан таъминлаш хизмати масъул ходимлари томонидан саф кўриги ва саф тайёргарлиги
ўтказилди.
Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим
3-ўқув курси курсантлари битирув
малакавий иш ўрганиш амалиёти бўйича якуний синов имтиҳон жараёнларидан сўнг курсантлар
учун Термиз шаҳридаги Тарих ва маданият музейига сайёҳат ташкиллаштирилди.
Музейда курсантлар тарихий экспонатлар, юритимизда мавжуд бўлган ҳайвонот, қушлар
ва ўсимликлар дунёси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишиб, катта
таассуротлар олишди.