Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармасининг марказий даволаш-профилактика муассасалари тор мутахассис шифокорлари томонидан фойдали тиббий маслаҳатлар берилмоқда.
Жорий йилнинг 22-23-май кунлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида шахсий таркиб ўртасисда жисмоний тарбия ва соғлом овқатланиш орқали ортиқча вазн кўрсаткичини камайтириш мақсадига қаратилган ўқув йиғини ташкил этилди.
Ушбу ўқув йиғинида, Вазирлик Тиббиёт бошқармаси даволаш-профилактика
муассасалари етакчи мутахассис шифокорлари Нигора Мухамедалиева ҳамда Наргиза Икромовалар
иштирок этишиб, маърузалар қилишди.
Унда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябр
кунидаги “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада
ривожлантириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармонига мувофиқ
ички ишлар органларида ортиқча вазнга эга бўлган ходимларнинг жисмоний,жанговор
ва касбий билимларини ошириш ҳамда саломатликни мустаҳкамлаш бўйича махсус ўқув
курсини ташкил этиш юзасидан ички ишлар вазири ўринбосарининг 2024 йил 20
майдаги тегишли фармойиши билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида
вилоятда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида “тана вазни
меъёридан ортиқ бўлган “Д” назоратида турувчи шахсий таркибга жисмоний тарбия
ва соғлом овқатланиш орқали ортиқча вазн кўрсаткичини камайтириш, соғлом турмуш
тарзига риоя этишлари юзасидан ўзларининг тавсияларини беришди.
Ўқув йиғини якунида, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мутахассисларга мурожаат қилишиб, улардан атрофлича жавоблар олишди.