Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Она тили фан ойлиги” доирасида ҳамда Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллиги муносабати билан “Тил – миллат фахри” номли давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирни лицей ММ
ва ТИБ директор ўринбосари подполковник А. Ж.Нуркелдиев очиб бериб, ўзбек тилининг
бой тарихи ва халқимизнинг она тилига бўлган эҳтироми ҳақида сўз юритди.
Давра суҳбатида Термиз
давлат университети профессор ўқитувчилари филология фанлари доктори, профессор Н. Т.Йўлдошев ҳамда филология фанлари
бўйича фалсафа доктори, доцент Ҳ. Ҳ.Бозоров миллий тилимизни ривожлантириш борасида
амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр билдирдилар.
Тадбир иштирокчиларда чуқур таассурот қолдириб, ўзбек тилига бўлган фахр туйғуларини янада мустаҳкамлади.