Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-ўқув курси курсантларининг битирув малакавий иш ўрганиш амалиёти якуни бўйича синов имтиҳонлари қабул қилинди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2019-йил 30-сентябр кунидаги “Ички ишлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларининг ички ишлар органларида амалиётларини ташкил этиш тўғрисида”ги тегишли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш ҳамда амалиётни юқори савияда ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси 3-ўқув курси курсантларининг битирув малакавий иш олди амалиёти 2025-йилнинг 3-феврал кунидан 14-май кунига қадар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида ташкил этилган эди.
Бунда ИИВ Академияси
курсантларига амалиёт дастурини муваффақиятли бажариши, амалиёт фаолиятига тааллуқли
кўникмаларни шакллантириши, мутахассислик бўйича мустаҳкам касб маҳоратини эгаллаши
ва такомиллаштириши, ижтимоий, тарбиявий ҳамда ташкилотчилик фаолияти тажрибасини
орттиришлари учун барча зарурий шарт-шароитлар яратилиб, ҳар бир курсантларга касб
сир асрорларини мукаммал ўрганиб, ўзлаштиришлари учун мураббийлар бириктирилиб,
малакавий иш ўрганиш
амалиётини ўташди.
Академия курсантларидан битирув малакавий иш олди амалиёти давомида олган билим ва ўзлаштирган тажрибаларини баҳолаш мақсадида, комиссия таркиби томонидан синов имтихонлари қабул қилиниб, уларнинг ҳар бир фаолиятига холисона баҳолар берилди. Синов имтиҳонлари натижалари юзасидан ИИВ Академиясига тегишли тавсиялар юборилди.