Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев раҳбарлигида ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилоятида ўрганишлар олиб борилмоқда
Ички ишлар вазири
ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Сурхондарё вилоятидаги ўрганиш
ишлари давомида Шўрчи туманидаги “Наврўз” маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги “Ҳуқуқ
тартибот маскани”да жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган
ишлар, бу борада эришилган натижалар ҳамда “Маҳалла еттилиги” вакиллари
фаолияти билан танишди. Шу билан бир қаторда соҳада йўл қўйилган камчиликлар
юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди. Шунингдек, “Бир нуроний ўн ёшга масъул”
тамойили асосида фаолият юритаётган нуронийлар билан ёшларнинг тарбияси, фуқароларнинг
бурч ва масъулияти хусусида суҳбат қурди.
Навбатдаги манзил
Шўрчи туманидаги “Жарқишлоқ” шаҳарчасида жойлашган 125-сонли “Нурли маскан”
ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб, вазир ўринбосари 180 ўринга
мўлжалланган таълим муассасасидаги яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан
танишди ва ўқувчилар иштирокида суҳбат ўтказди.
Генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Денов тумани “Жомий” маҳалласида қуриб битказилаётган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлашга мўлжалланган “Махсус қабулхона”нинг қурилиш лойиҳаси жараёнлари билан ҳам танишиб, ўз таклиф-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Вилоят
бўйлаб ўрганишлар давом этмоқда.