1 Октябр 2024 йил 389

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейида 1 октябр “Ўқитувчи ва мураббийлар куниʼʼ муносабати билан “Устозим - улуғ фахрим!ʼʼ шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбир аввалида, академик лицей директори подполковник Б.Бўриев сўзга чиқиб, даргоҳда фаолият юритаётган ўқитувчи ва мураббийларни касб байрами билан муборакбод этди.

Байрам дастури давомида, академик лицейнинг истеъдодли ўқувчилари ўзларининг шеърий чиқишлари, саҳна кўринишлари орқали устоз ва мураббийларини эътироф этишди. Тадбир сўнгида билимга чанқоқлиги ҳамда ўз фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ўқувчилар  фахрий ёрлиқ ҳамда бадиий китоблар тўпланмалари билан тақдирланишди.

Text to speech