26 Август 2024 йил 303

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллик байрами олдидан Сурхондарё вилояти ИИБ аппарати ходималари билан саф кўриги ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг жорий йил 6 август кунидаги фармойиши билан тасдиқланган “Ички ишлар вазирлиги тизимида “Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурининг тегишли банди ижросини шунингдек, шахсий таркибнинг формали кийим бошларини ўрнатилган тартибда кийиб юриш қоидаларига риоя этишларини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ аппарати ходималари билан саф кўриги ўтказилди.

Унда ходималар томонидан жойларда ўтказиладиган байрам сайлларида жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини таъминлашда алоҳида жонбозлик кўрсатишлари зарурлиги ҳамда хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий амал қилишлари бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.     

Саф кўригида шахсий таркибни Вазирликнинг 2019 йил 8 августдаги “Ички ишлар органларида формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги  буйруғида белгиланган формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларига амал қилишлари, ташқи кўриниши, хизмат гувоҳномаси, Касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси мавжудлиги ҳамда уларнинг саф тайёргарлик даражасига алоҳида эътибор қаратилди.

Айтиб ўтиш жоизки, ўтказилаётган бу каби саф кўриклари ички ишлар органлари ходималарини ҳар томонлама турли вазиятларда хизматга шай туришларини таъминлайди.

Text to speech