16 Январ 2025 йил 312

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14-январ – “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган байрам шодиёнаси Сурхондарё вилояти ИИБда ҳам кўтаринки кайфиятда нишонланди.

Бугун Термиз шаҳридаги Ёшлар ишлари агентлиги биносида 14-январ “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил топганлигининг 33 йиллиги муносабати билан вилоят Ички ишлар бошқармасининг байрам тадбири ташкил этилди. 

Унда тизим фахрийлари, соҳавий хизматлар  масъуллари, бошқарув аппарати ходимлари шахсий таркиби иштирок этди.

Тантанали тадбирда сўз олган вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг тизим ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек вилоят ИИБ бошлиғи Тимур Исмаилов ҳам жамиятда тинчлик ва осойишталикни  сақлаш қонун устиворлигини   таъминлашдек масъулиятли вазифани адо этаётган Ички ишлар органлари ходимларини, фахрийларини, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини сана муносабати билан муборакбод этиб, самимий эзгу тилакларини йўллади.

Танатанали тадбир баҳонасида хизмат бурчини адо этишда сафдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазириниинг тегишли буйруғи билан фахрий ёрлиғи, кўкрак нишонлари, қимматбаҳо эсдалик совғалари, пул мукофотлари ҳамда китоблар тўплами билан муносиб рағбатлантирилди.

Text to speech