Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг бакалавриат факултети “Тергов фаолияти” йўналиши ҳарбийлаштирилган соҳа бўйича таълим олаётган 1-курс талабалари билан малакавий амалиёт олди йиғилиш ўтказилди
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти
томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида таҳсил олаётган
1-курс талабалари билан амалиёт олди йўриқномавий учрашув ўтказилди.
Учрашувда Академиянинг
“Тергов фаолияти” йўналиши ҳарбийлаштирилган соҳа бўйича таълим олаётган 1-курс
талабаларига амалиёт даврида шахсий хавфсизлик чораларига,
фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоқ, хизмат интизоми, қонунчиликка қатъий риоя
этишлари юзасидан тегишли йўриқномалар ҳамда талабаларга амалиёт дастурини муваффақиятли
бажаришлари, амалиёт фаолиятига тааллуқли кўникмаларни шакллантиришлари, мутахассислик
бўйича мустаҳкам касб маҳоратини эгаллашлари ва такомиллаштиришлари, ижтимоий, тарбиявий
ҳамда ташкилотчилик фаолияти тажрибасини орттиришлари учун зарурий шароитлар яратиб
берилиши бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.