Ўзбек тили — миллий ғуруримиз!
Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида 21 октябрь – "Ўзбек тили байрами куни" муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят Қўриқлаш
бошқармаси раҳбарияти ҳамда Термиз иқтисодиёт ва сервис университети Тарих
фанлари кафедраси ўқитувчилари иштирок этиб, давлат тилининг ривожланиш босқичлари,
ўзбек тилининг бой луғат захираси ва унинг илмий ҳамда маданий аҳамияти ҳақида
маърузалар билан чиқиш қилдилар. Давра суҳбатида давлат тилининг жамият
ҳаётидаги ўрни, ёш авлод қалбида она тилига ҳурмат ва ифтихор туйғусини
шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Маърузаларда таъкидланганидек, она тили – миллатнинг руҳи ва ўзлигидир. Унга эҳтиром кўрсатиш, уни соф ҳолда асраб-авайлаш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Шу боис, ходимлар она тилида соф ва равон ёзиш, расмий ёзишмаларда адабий тил меъёрларига амал қилиш, нутқ маданиятини янада такомиллаштириш лозимлиги қайд этилди.