Захирага олинган ходимлар учун ўқув ташкил этилди
Айни пайтда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида шаҳар-туман ИИБ бошлиғи лавозимларига захирага олинган 11 нафар ходим учун ўқувлар бўлиб ўтмоқда. Ўқувларда иштирокчилар ўзларининг зарур билим-кўникмаларини оширмоқда.
Айтиш керакки, белгиланган лавозим учун захирага соҳавий хизмат раҳбарлари билан келишилган ҳолда ижобий тавсифланган, раҳбарлик лавозимларида икки йил ва ундан ортиқ муддатдан буён хизмат қилиб келаётган ходимлар танлаб олинган.
Куни кеча ходимлар Ангор тумани ИИБда ташкил этилган ўқув машғулотларида сектор фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. Унда сектор фаолияти доирасида бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди. Шунингдек, келгусида раҳбарлик лавозимларига тайинланганда, ишни нимадан бошлаши, хизмат жараёнларида қайси жиҳатларга эътибор қаратишлари лозимлиги, секторда мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида ишни қандай ташкил этиш бўйича амалий машғулотлар ҳам ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати