Завқ ва ҳаяжонга тўла шукроналик
Юртимизда бугун шундай санаки, ўтганлар хотирланиб, кексалари янада қадр топадиган кундир.
9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан улуғ ватан уруши қатнашчиси, узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилган 100 ёшни қаршилаган истеъфодаги катта лейтенант Хуррам бобо Муртазоевнинг ҳолидан хабар олиниб, “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ўзбекистон Ресрубликаси Ички ишлар Вазирининг табриги ўқиб эшиттирили, Ички ишлар вазирининг 3 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари, эсдалик юбилей медаллари топширилди.
Тинчлик ва дориломон кунларнинг қадрини улуғ билган уруш фахрийси Хуррам бобо Муртазоев хонадонига ташриф буюрган меҳмонларга ҳамда Ватан тинчлиги учун қилган хизматлари Давлатимиз раҳбари қолаверса Ички ишлар вазири томонидан юксак баҳоланиб, байрам муносабати билан йўллаган табриклари учун алоҳида миннатдорчилик билдириб, бунинг ортидан ҳаёти давомида олаётган энг завқли ва ҳаяжонли, шукроналик лаҳзаларини туҳфа этаётганлигидан хурсандлигини билдирди.
Шунингдек, ички ишлар тизимида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, ҳозирги кунда нуронийлик гаштини сураётган фахрийлар хонадонига ҳам ташриф буюрилиб, 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан муборакбод этди.
“9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиби номидан барча уруш фахрийлари ва фронт ортида хизмат қилган юртдошларимизни самимий муборакбод этамиз!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати