24 Сентябр 2021 йил 437

Зариф жанжал оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказди

Узун туманида 2021 йил 23 сентябрь куни соат 15.00 ларда, шу туманда яшовчи, М.Зариф опаси, М.Халимани туман Тиббиёт бирлашмасида ётганлигидан хабар топиб, поччаси, М.Абдуғани билан опасини нима учун урганлигини билиш мақсадида, маҳалласи ҳудудида жойлашган поччаси, М.Абдуғанига тегишли бўлган миллий таомлар ошхонасига бориб, овқат пишириш хонасида, поччаси билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, ўша ерда бўлган поччасининг акаси, М.Абдусалимни “урмоқчи!- деб ўйлаб, ушбу вақтда ўзини ҳимоя қилиш мақсадида чўнтагида олиб юрган ошхона пичоғи билан жахл устида М.Абдусалимнинг кўкрак қафасига уриб, “ҳаёт учун хавфли оғир” тан жароҳати етказган. 23 сентябрь куни М.Зарифга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е,л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech