8 Апрел 2021 йил
529
Зарбдорлик безорига жиноий иш очилди
Қизириқ туманида 2021 йилнинг 7 март куни тахминан соат 11.00 лар чамасида, туманнинг “Оқжар” маҳалласи ҳудудида жойлашган деҳқон озиқ-овқат бозори ҳудудидаги майда шохли моллар бозори ёнида, туманнинг “Зарбдор” маҳалласида яшовчи, Ў.С. жамиятда юриш туриш қоидаларини ва атрофдаги одамларни менсимасдан, ўз билганича ҳатти ҳаракатлари билан туманнинг “Шодлик” маҳалласида яшовчи, Э.О. билан ўзаро жанжал қилиб, уни қўл ва оёқлари билан уриб-тепиб, “ўртача оғирликда”ги шикастлар етказган. Натижада безорилик қилган зарбдорлик Ў.С.га нисбатан 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати