1 Июн 2021 йил 510

Заҳри қотил шайдоси қўлга олинди

Қумқўрғон туманида 2021 йилнинг 25 май куни туман ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Сурхон соҳили” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, туманнинг “Янги шаҳар” маҳалласида яшовчи, Т.Жамшиднинг ёнидан соф вазни 3.76 гр “марихуана”, ҳамда 0.12 грамм “опий” гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 28 май куни Т.Жамшидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech