20 Июн 2020 йил 972

"YouTube"нинг Баҳодир Брат каналида намойиш этилган " ИККИ ИСМЛИ ХОДИМ... СУРХОНДАРЁДА ДИСЛОКАЦИЯ МАШМАШАСИ ДАВОМ ЭТАДИ..." номли лавҳасига М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ, 2020 йил 23 январь куни соат тахминан 17 лар чамаси Термиз шаҳри Р. Соатова кўчасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ маъмурий биносигача бўлган ҳудудга кунлик дислокация асосида бириктирилган ҳодимлар, жумладан ЙПХО 1-с/г инспектори сафдор Ш. Усмонов ва вилоят ЙҲХБ матбуот гуруҳи инспектори сафдор Э. Абраевлар томонидан тўҳтатилган автомашина ҳайдовчи ва унинг шериги орасида содир бўлган ҳолат юзасидан ҳозирда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги, фуқаронинг эътирози ва ходимларнинг ҳатти-ҳаракати, воқеанинг асл сабаблари ўрганилиб, қонуний тўҳтамга келиниб, натижаси билан тез орада расмий муносабат билдирилишини маълум қилади.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech