Ётоқхонадан ўғирланган телефон топилди
Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 21 июнь куни шаҳарнинг “Мажнунтол” маҳалласида яшовчи, Қ.Шухрат Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда 20 июнь куни соат 06.30 ларда, нархи 13.741.000 (ўн уч миллион етти юз қирқ бр минг) сўмлик 1 дона “Iphone 12 Pro Max” русумли қўл телефонини уйининг ётоқхонасидан номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирлик жиноятини шу маҳаллада яшовчи, ёлланма ишчи, Ч.Нажмиддин содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 3 июль куни Ч.Нажмиддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИЮ Ахборот хизмати