11 Июл 2020 йил
648
Ёшликни ҳазонга айлантирган ўсимлик
Денов туманида 2020 йилнинг 1 июль куни тахминан соат 16.50 лар чамасида, туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туманнинг “Бобур” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи 26 ёшли Н.Н.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, томорқасидан 19 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги ва яшаш хонадонидан саф вазни 7.62 грамм қуритилган наша гиёҳванлик воситаси борлиги аниқланиб ҳужжатлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан, 4 июль куни Н.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати