17 Феврал 2022 йил 875

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – долзарб вазифадир

Бугун, 3-сектор ҳудудига қарашли “Чўйинчи” маҳалласида жойлашган 56-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Шукуров, туман Халқ таълим бўлими мудири ўринбосари Р.Раимов, мактаб директори Ф.Қосимов иштирокида ўқувчилар билан учрашув ўтказилди.
Унда 3-сектор ҳудудида жойлашган барча умумтаълим мактабларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари ҳамда ушбу мактабнинг 11-синф ўқувчилари қатнашди. Учрашувда, ёшларга ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси умумий тарбиянинг таркибий қисми эканлиги, бунда ёшларнинг Ватанга муҳаббати ва садоқатини мустаҳкамлаш, она-юрт олдидаги фарзандлик бурчини юксак масъулият билан бажариш, уларда Қуролли Кучларимизга бўлган ижобий фикрларини янада ошириш, ҳарбий хизмат нуфузини кўтариш, ёшларнинг жисмонан соғлом, маънавий етук, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида шакллантириш каби эзгу ишларга даъват этувчи тушунчалар берилди.

Text to speech