Ёшларни гиёҳвандлик балосидан асрайлик
Узун тумани “Чинор” маҳалласида жойлашган Узун Педагогика коллежида Жорий йилнинг 1 февраль кунидан 1 март кунига қадар “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва ОИВ инфекциясига қарши курашиш” ойлиги ўтказилаётганлиги муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Узун тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Ш.Меликулов, туман ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили Б.М.Сафаров, туман ИИБ ХПБ катта инспектори Б.Шеров, "Чинор" маҳалла профилактика инспектори И.С.Хужаёров ва коллеж дериктори С.М.Худойбердиевлар иштирок этди.
Йиғилишда “ Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва ОИВ инфекциясига қарши курашиш ” ойлигини кенг қамровда ташкил этиш ва ижобий самарадорликка эришиш юзасидан талаба ёшлар иштирокида “Ёшлар - гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида ўтказилган учрашувда инсониятни таназзул сари етакловчи оғуфурушликнинг салбий оқибатлари тўғрисида ёшларнинг тушунчаларини бойитиш ҳамда уларда гиёҳвандликка қарши муросасизлик ҳиссини янада кучайтириш борасида мутахассислар ҳаётий мисоллар орқали ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.
Тадбир давомида махсус тайёрланган "Ўзини йўқотганлар" номли видеолавҳа талаба ёшлар эътиборига ҳавола этилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати