28 Май 2021 йил 484

Ёшлар Узун тумани 3-сектор раҳбари кубоги учун беллашишди

Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида, Узун туманидаги 3-сектор ҳудудидаги ёшлар ўртасида спортнинг “ТАЕКВОН-ДО ИТФ” тури бўйича мусобақа ўтказилди. Узун тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник Мирмуҳаммед Ишкараев кубоги учун ўтказилган мусобақада иштирокчилар ўзаро куч синашишди.
Айтиш керакки, Узун тумани 3-сектор худудига 12 та маҳалла бириктирилган бўлиб, ушбу маҳаллаларнинг барчасида эрталабки бадантарбия ва оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш учун 24 нафардан спорт бўлимининг малакали тренерлари бириктирилган. Улар ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишларига кўмаклашишмоқда.
Ҳудуддаги маҳаллаларда 5 та мини стадионлар ташкил этилган бўлиб, 7 та “Воркаут”, 7 та “Стритболл” ўрнатилган. 1223 нафар ёш спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. Натижада сектор ҳудудида жойлашган “Файзова” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган ёш спортчилардан Темурбек Чориев, Наргиза Шоимова, Муҳаммадали Менглимуродов, “Оқтумшуқ” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган ёш спортчилардан Жасмина Тангирова ҳамда Умид Тўхтаровлар спортнинг “ТАЕКВОН-ДО ИТФ” тури бўйича республика чемпионатида фахрли ўринларни қўлга киритдилар.
3-сектор раҳбари кубоги учун ўтказилган мусобақада ҳам беллашув қизғин кечди. Кучлилар рақиблари устидан ғалаба қозонишди. Ғолиблар диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech