10 Июн 2022 йил
502
Ёшлар ойлиги ИИВ академик лицейида қизғин ўтмоқда
Жорий йилнинг 7 июнь куни "Ёшлар ойлиги" доирасида ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" шиори остида тадбир ташкил этилди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган тадбирда ўқувчилар ўзларининг шеър, қўшиқ ва рақсларини намойиш қилишди. Шу билан бирга спорт ўйинларида ҳам қай даражада маҳоратли, чаққонликларини синовдан ўтказишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати