22 Март 2021 йил 562

Ёшлар бир-бирларига адоват қилишмасин...

Жарқўрғон туманида 2021 йилнинг 22 февраль куни тахминан соат 22.00лар чамасида, туманнинг “Соқчи” маҳалласида яшовчи, фуқаро Ю.Т. ва Б.Ў.нинг оила аъзолари ўртасида илгаридан ўзаро адоват борлиги натижасида ўзаро жанжал қилиб, уни қўли билан дуч келган жойига уриб, “ўртача оғирликда” шикаст етказган. Мазкур ҳолат юзасидан 15 март куни Ю.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Арзимаган нарсаларнинг ёки гап сўзларнинг ортидан оилалар ўртасида адоват пайдо бўлиши, келажак авлоднинг бир-бирига бўладиган меҳр оқибатига путур етказиши шу воқеанинг мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Азизлар шунинг учун бир бирларингиз билан ўртадаги меҳр-оқибатни сақлангизлар, келажак авлод бир-бирларига душман кўзлари билан қараб улғаймасинлар!

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech