Йўқотилган сумка эгасига қайтарилди
Мамлакатимизда туризм соҳасига қаратилаётган эътибор йилдан йилган ортиб бораётганлиги боис, кириш туризми билан бир қаторда ички туризм йўналишида ҳам бир-қатор туризм намойиши объектлари ва жойлаштириш воситалари сони кўпайиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 март кунидаги “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-4229-сон Қарори асосида Сурхандарё вилояти ИИБда Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташкил этилган бўлиб, ҳозирда вилоятимизнинг диққатга сазовор ва туризм намойиши объектларидан Термиз туманидаги “Ал Ҳаким Ат-Термизий” мажмуаси ҳамда “Фаёзтепа” ва “Қоратепа” буддавийлик марказларига, Шеробод туманидаги “Исо Ат-Термизий” мажмуасига, Термиз шаҳридаги “Археология” музейи ҳамда “Санат саройи” мажмуаларига 5 нафар масъул ходимлар бириктирилиб, ушбу объектларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларга қарши курашиш, ташриф буюраётган туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишлари амалга ошириб келинмоқда.
Термиз шаҳри “Навбаҳор” кўчаси 125-уйда яшовчи фуқаро Эрахмедова Жамила Байматовна ҳам Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган “Археология” музейи мажмуасини томоша қилиш мақсадида 2020 йил 17 март куни ташриф буюрган бўлиб, ташриф давомида ўзининг эҳтиётсизлиги туфайли сумкасини объект ҳудудида унутиб қолдириб кетганлиги сабабли, ушбу буюмни шу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходими лейтенант А.Тагиров топиб олган.
Ҳолат юзасидан зудлик билан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, фуқаро Эрахмедова Жамила Байматовна “Археология” музейи мажмуасида хизмат олиб борувчи А.Тагировга келиб мурожаат қилганлиги боис, унинг сумкаси ва ичида бўлган барча буюмлари ўз эгасига қайтариб берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати