Йўқолган автомашинани 22 кунда Украинадан топган устоз бугун эъзозда
... 1979 йилнинг баҳори. Фуқаро Эшматовнинг аризасига биноан ўғирлаб кетилган “Волга-21” русумли машинани Шўрчи туман Жиноят қидирув бўлими раҳбари Мадамин Исоқов 22 кун ичида тезкор суриштирув натижасида Украина давлатининг Химильнитский вилояти Пачапиниский туманида яшовчи фуқаро томонидан ўғирлаб кетганини аниқлаб, эгасига қайтариб берди.
31 йил Жиноят қидирув бўлими раҳбари бўлиб ишлаган, кўплаб шогирларнинг севимли устози Мадамин Исоқов 26 йил аввал пенсияга чиққан. Шунга қарамай ҳамон ёшларга маслакдош.
Туман ички ишлар бўлими томонидан ташкил этилган байрам тадбирида ички ишлар тизимида узоқ йиллар меҳнат қилган бир гуруҳ устозлар таклиф этилди. Меҳридарё устозларга туман ички ишлар бўлими томонидан совғалар улашилиб, бир пиёла чой устида мароқли суҳбат қуришди.