22 Май 2021 йил 493

Йўловчи аёл ўғирлик қилди

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 1 май куни Қумқўрғон туманида яшовчи, Н.Шохрух шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, 25 апрель куни соат 09.30 да, икки нафар номаълум шахслар ўзининг бошқарувидаги Матиз русумли автомашинасига шаҳарнинг “Тупроққўрғон” маҳалласи А.Навоий кўчасида миниб автомашина ўриндиғида турган нархи 2.700.000 (икки миллион етти юз минг) сўмлик “VIVO” русумли телефон аппарати ва 1 дона нархи 500.000 (беш юз минг) сўмлик “Ralmi” номли қулоқчинларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Музробот туманида яшовчи, Н.Зебо содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 1 май куни Н.Зебога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech