4 Июн 2021 йил 490

Йўлдан адашган сайёҳларга Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ёрдам кўрсатилди

Куни кеча вилоятимизга сайёҳат қилиш мақсадида келган германиялик Nico Christian ҳамда австралиялик Krystal Jesseлар Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Султон-Саодат” мажмуасига бориб, у ерда қадимий ёдгорлик мажмуаларини томоша қилиб, сайёҳатини давом эттиришмоқчи бўлганида йўлдан адашиб қолишади. Йўлдан адашганлигини ва йўналишни аниқлаш учун вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмига қўнғироқ орқали мурожаат қилишади.Шундан сўнг, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи масъул ходимлари томонидан мурожаат тушган жойига зудлик билан етиб бориб, хорижий меҳмонларга вилоятимиз туристик салоҳиятига эга жойлари ҳақида маълумот беришлари билан бирга, валюьтасини алмаштиришга эҳтиёжлари борлиги бўйича, кўчаларда ноқонуний валюьта савдоси билан шуғулланиб юрган фуқароларга алданиб қолмасликларини олдини олиш мақсадида, тўғри йўналиш кўрсатилиб, Термиз шаҳридаги KAРITAL BANK орқали ўзбек пулига алмаштирилишига амалий ёрдам кўрсатилди. Германия фуқароси Nico Christian ва Австралия фуқароси Krystal Jesseлар Афғонистон Ислом Республикасига ўтиб сайёҳат қилиш истагини билдиргани учун Термиз шаҳридаги Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига кузатиб олиб борилиб, элчихона масъуллари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштиришлари бўйича тегишли йўриқномалар берилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди. Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси иш фаолияти ҳамда ишонч телефонлари акс эттирилган буклетлар ва ходимларнинг шахсий уяли қўл телефон рақамлари икки давлатдан мамлакатимизга ташриф буюрган сайёҳ меҳмонларга тақдим қилганидан ҳамда уларга кўрсатилган ёрдамлардан мамнун эканликларини, ўзбек ҳалқи ҳақиқатдан меҳмондўст ҳалқ эканлигидан миннатдорчиликлар изҳор этишди.   

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech