30 Июн 2020 йил 583

Йўлда юриш- қоидага риоя қилишни талаб этади, акс ҳолда...

Ангор туманида 2020 йилнинг 25 июнь куни тахминан соат 11.00лар чамасида, туманнинг “Қўштегирмон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-102А автомобиль йўлининг 4 километрида, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи Н.Б. бошқарувидаги Дамас русумли автомашинаси билан йўлни чапдан ўнга кесиб ўтаётган пиёда, туманнинг “Қўштегирмон” маҳалласида яшовчи вояга етмаган М.Ш. исмли қизни туртиб юборган. Натижада М.Ш. исмли вояга етмаган қиз “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб каслахонага ётқизилган. 26 июнь куни Н.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech