11 Июн 2020 йил 681

Йўл транспорт ҳодисаси одам ўлимига сабаб бўлди

Шўрчи туманида 2020 йил 2 июнь куни касалхона хабарига кўра, шу куни соат 13.50 да, туманнинг “Эгарчи” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1504 километрида, шу маҳаллада яшовчи М.А. бошқарувидаги Нексия русумли автомашинасини хужжатларсиз “Денов-Шўрчи” йўналишида бошқариб келиб йўлни ўнг четки қисмида велосипедда ҳаракатланиб кетаётган, туманнинг “Оқтумшуқ” маҳалласида яшаган Х.Г.ни туртиб юборган. Натижада Х.Г. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. 2 июнь куни М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳурматли фуқаролар, шу ўринда бир эслатма, автоуловни ҳаракатлантиришдан олдин автоуловни бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларнинг тўлиқлигига ҳамда унинг соз ҳолатда эканлигига ишонч ҳосил қилинг!
Акс ҳолда юқоридаги ҳолат каби ўзингиз ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйишингиз, фожеанинг қурбони ёки сабабчисига айланиб қолишингиз мумкинлигини унутманг!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech