15 Июн 2020 йил 649

Йўл қоидасининг бузилиши, инсон ўлимига сабаб бўлди

Узун тумани “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Я-101 автомобиль йўлининг 114 километирда, туманнинг “Узун қишлоқ” маҳалласида яшовчи Ю.О. бошқарувидаги Нексия русумли автомашинаси билан йўлни чап томонидан ўнг томонига велосипедда ҳаракатланиб кесиб ўтаётган, туманнинг “Серҳаракат” маҳалласида яшовчи, вояга етмаган, мактаб ўқувчиси бўлган А.Р.ни туртиб юборган. Натижада А.Р. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб Узун тумани касалхонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. 12 июнь куни Ю.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech