18 Июн 2020 йил 654

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидасининг бузилиши одам ўлимига сабаб бўлди

Денов туманида 2020 йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 23.45лар чамасида, туманнинг “Шамоли” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1496 километрида, туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи Ш.Й. бошқарувидаги Дамас русумли автоулови билан қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Узун тумани “Оқтумшуқ” маҳалласида яшовчи А.У. бошқарувидаги Зил русумли автоулови билан тўқнашган. Натижада эса Дамас автоулови ҳайдовчиси Ш.Й. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб, 16 июнь соат 16.30 да, касалхонада вафот этган. Ҳолат юзасидан 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech