27 Июн 2020 йил
921
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидасига амал қилинг!
Олтинсой туманида 2020 йилнинг 30 май куни тахминан соат 21.00 лар чамасида, туманнинг “Экраз” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий йўлда, туманнинг “Маданият” маҳалласида яшовчи Х.А. бошқарувидаги Дамас русумли автоулови билан қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Денов тумани “Оққўрғон” маҳалласида яшовчи Т.Ў. бошқарувидаги Нексия русумли автоулови билан тўқнашган. Натижада Дамас автоулови йўловчиси А.Қ. исмли аёл “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. 25 июнь куни Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати