24 Июн 2020 йил 464

Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши натижасида...

Термиз шаҳрида 2020 йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 16.45лар чамасида, шаҳарнинг “Маърифат” маҳалласи ҳудудида, шаҳарнинг “Сурхон соҳили” маҳалласида яшовчи Р.М. бошқарувидаги Нексия русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб келиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, шаҳарнинг “Меҳробод” маҳалласида яшовчи М.А. бошқарувидаги Кобальт русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада Кобальт автомашинаси ҳайдовчиси М.А. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳатини олган бўлса, унинг йўловчиси, шаҳарнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Н.А. “енгил” тан жароҳати олишиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан 22 июнь куни Р.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech