13 Апрел 2021 йил 576

Йиғилишда вояга етмаган ва ёшлар орасида маънавий муҳитни янада яхшилаш масаласи кўтарилди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар халқ таълим бўлимига қарашли 11-сонли умумтаълим ўқувчилари ва ҳамда уларнинг ота оналари иштирокида “Вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш” “Ўз жонига қаст қилиш ҳолатларини олдини олишга бағишланган” учрашув йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўтказилган йиғилишда, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқарамаси ходимлари иштирок этишди, дастлаб тергов бошқармаси ходими капитан Ш.Раҳимов сўзга чиқиб бунгунги кунда вилоятимиз ҳудудида вояга етмаган ҳамда ёшлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик аҳволи ҳақида маълумотларга тўхталиб ўтиб, содир этилаётган жиноятларда ота-оналарнинг ҳам маълум даражада айби борлигини, фарзандларининг тарбияси учун кўпроқ вақт ажратишлари тўғрисида ўз таклиф ва фикрларини билдириб ўтди.
Шундан сўнг бошқарма ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази психологи катта лейтенант М.Жўраева томонидан вояга етмаганларнинг “Ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш”ни олдини олишга қаратилган таклиф ва тавсиялар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси маънавий-тарбиявий ишлар ижтимоий ҳимоя бўлими ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори катта лейтенант Б.А.Қурбоналиев, сўзида сўнги йилларда мамлакатимизда ёшларга юксак даражада эътибор қаратилаётлиги, хусусан 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли саломатлигини тиклаш” йили деб эълон қилиниши бунинг яна бир бор ёрқин мисоли эканлигини, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шарт-шароитлар яратилаётганлигига тўхталиб ўтди.
Йиғилиш якунида ўқувчи ёшларнинг ота-оналари томонидан фикр мулоҳазалар тингланиб, улар томонидан берилган саволларга мутахассис ходимлар томонидан етарлича тушунчалар олишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech