Йиғилиш қонунийлик ва хизмат интизомига бағишланди
Жорий йилнинг 28 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари капитан Х.П.Нурматов Жарқўрғон туман ИИБ бошлиғи подполковник Б.М.Хидиров Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғининг Тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари майор У.Б.Чориевлар Жарқўрғон тумани ИИБда хизмат қилаётган 45 нафар ёш ходимлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда турмуш ўртоқлари иштирокида йиғилиш ўтказишди.
Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 март кунидаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196-сон Фармони, 2021 йил 02 апрель кунидаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон Қарори, 2021 йил 15 апрель кунидаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5076-сон Қарори, “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5077-сон Қарорининг мазмун моҳиятини тушунтириб, Ички ишлар органлари ходимларига яратиб берилаётган шарт шароитлар ойлик маошларининг оширилиши, бошқа тумандан келиб, оиласи билан ижарада яшаб хизмат ўтаётган ходимларга ички ишлар вазирлиги томонидан ижара пулларини тўлаб берилиши, шахсий таркиб билан тарбиявий ишларни олиб боришнинг самарадорлигини ошириш илмий-психологик услубларни мақсадли қўллаш орқали, уларнинг хизмат ва оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш масалалари, шахсий таркибни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларида Ички ишлар органларининг интизом устави талабларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, ходимларнинг фуқаролар билан муомалада бўлган вақтида “Ички ишлар органларининг ташқи соҳавий хизматлари фаолиятида ахлоқ ва мулоқот маданияти Кодекси”га қатъий амал қилишини, сафимиз софлигини таъминлаш, ходимларимизда қонунийлик ва хизмат интизомига итоаткорлик ҳиссини кучайтириш, тизимни нопок ходимлардан тозалашда муросасиз муносабатда бўлиш, шахсий таркиб ўртасида коррупция иллатига қарши иммунитетни шакллантириш, айниқса ёш ходимларга фуқаролар томонидан жазодан қочиш мақсадида пора беришга уриниш ҳолатларини аниқлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш, ўз хизмат вазифасига виждонан ёндошиб, садоқат билан хизмат қилаётган, ташаббускор ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларни хизмат ва унвон поғоналарида ўсишларига кўмаклашиш орқали доимий рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор берилиши айтиб ўтилди.
Йиғилишда туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Ҳуқуқ тартибот маскани профилактика инспектори лейтенант Абдумуротов Искандар Жўра ўғлининг отаси Қораев Жўра Абдумуротович сўзга чиқиб, ички ишлар органлари ходимларига берилаётган эътибор яратиб берилаётган шарт шароитлардан мамнун эканлигини билдириб, фарзанди билан елкама елка туриб эл тинчлиги ва фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларига омадлар тилади.
Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг яқин қариндошлари иштирокидаги учрашувлар воҳанинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиши давом этади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати