31 Декабр 2021 йил 1254

Янги йил кечаси, болажонлар учун эртак қаҳрамонлари билан қизиқ бўлди

Куни кеча, Термиз шаҳридаги “Қўғирчоқ театри”да вилоят ички ишлар бошқармаси ходимларининг фарзандлари ҳамда ички ишлар органларида хизмат вақтида ҳалок бўлган марҳум ходимларнинг оила аъзолари ва фарзанлари учун “Янги йил арчаси” байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ташкил этилган байрам тадбирида, эртак қаҳрамонлари Шум бола, Ялмоғиз капир, Ўлмас кашше, Қор маликаси, ўрмон ҳайвонлари ҳамда Қорбобо ва қорқиз ижросидаги спектакл намойиш этилиб, болажонларнинг қалбига бир олам қувонч ва шодлик олиб келди.
Байрам тадбири давомида, бошқарманинг барча соҳавий хизматлари ҳамда Термиз шаҳар ИИБ ходимлари, уларнинг оила аъзолари ва фарзандлари қатнашиб, ходимларнинг 200 нафар фарзандларига вилоят ички ишлар ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ажратилган янги йил совғалари топширилди.
Шунингдек, Ички ишлар органларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган 11 нафар марҳум ходимларнинг 26 нафар фарзандларига “Президент совғалари” тантанали равишда топширилиб, Қорбобо ва қорқиз кириб келаётган янги 2022 йил байрами билан муборакбод этишди.

Text to speech