24 Декабр 2021 йил 429

“Янги йил” байрам тадбирларида фуқароларнинг хавфсизлигига эътибор кучайтирилади

Ўзбекистон республикаси ИИВнинг 2021 йил 17 декабр кунидаги "Янги йил" ва "Президент арчаси" байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Қизириқ туман ҳокими И.Юсупов ҳузурида Қизириқ туман ИИБ ходимлари ўртасида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда, янги йил шодиёнасини тинч ва осойишта ўтказиш, пиротехника воситалари тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, йўлда ҳаракатланганда ҳушёрликни ошириб, йўл ҳаракати хавфсизлигига қатъий амал қилиш ҳамда ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилиш борасида сўз юритилди.
Бунда асосий эътибор, байрам тадбирлари ўтказилаётган манзилларда фуқароларнинг хавфсизлигига эътибор кучайтирилиши уқтирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech