Янги бино: тузалиш йўлига киришига умид боғлашди
Жорий йилнинг 6 май куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Патруль пост ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун 60 ўринга мўлжаланган замонавий жиҳозланган махсус қабулхона янги қурилиб фойдаланишга топширилди.
Мазкур тадбирга Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Исмоилов ва тегишли давлат ташкилоти ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Қисқа фурсатларда қурилиб фойдаланишга топширилган мазкур Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш махсус қабулхона замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган бўлиб, 5 та камера 24 нафар аёлларга ҳамда 7 та камера 36 нафар эркаклар учун мўлжалланган.
Ушбу бинода, ошхона, овқат тарқатиш хонаси, ювиниш хонаси, омборхона, дизенфекция қилиш хонаси, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг буюмларини сақлаш хонаси, тиббиётхонаси, телефонда сўзлашув хонаси, учрашув хонаси ҳамда бинонинг ташқи томонида иккита сайр қилиш майдонлари ташкил этилган.
Мазкур муасасса шарт-шароитлари билан танишганлар, ҳуқуқбузарлик содир этиб келган шахслар бу ерда тарбия топиб тузалиш йўлига киришига умид боғлашди, эл корига ярайдиган инсонлар бўлиб чиқишлари учун дуолар қилишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати