Яна бир оилага ҳимоя ордери берилди
Қумқўрғон тумани, “Хўжақишлоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Р.А. исмли аёл туман Ички ишлар бўлими бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз мурожаатида турмуш ўртоғи Х.А. бир неча йиллардан буён унга ва оила аъзоларига тинчлик бермасдан тазйиқ ўтказиб келаётганлиги сабабли турмуш ўртоғи Х.А.дан ҳимояланиш мақсадида ҳимоя ордери беришини сўраган.
Фуқаро Р.А. исмли аёлнинг мурожаати тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, ўзи ва фарзандларига ҳимоя ордери берилди.
Фуқаро Р.А. исмли аёлнинг турмуш ўртоғи Х.А. билан профилактик суҳбат ўтказилиб, ҳимоя ордери бўйича қўйилган талаб ва чекловлар бўйича тегишли тушунчалар бериб ўтилди.
Фуқароларнинг гендер тенглигини таъминлаган ҳолда аёлларга нисбатан турли кўринишдаги қийноқ ва тазйиқларга барҳам бериш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси, Хотин-қизлар масалалари билан ишлаш бўлими ҳамда қуйи тизим ходимлари томонидан кучайтирилган профилактик ишлар амалга оширилиши давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати