21 Май 2020 йил 567

Хуррам бобо бир асрлик қутлуғ ёшингиз муборак бўлсин!

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан улуғ ватан уруши қатнашчиси, узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилган бугун таваллуд айёмининг 100 ёшини қаршилаган истеъфодаги катта лейтенант Хуррам бобо Муртазоевнинг туғилган куни билан муборакбод этиш учун уруш фахрийсининг хонадонга ташриф буюрилди.
Фарзандлари, набиралари, эвара ва чеваралари қолаверса касбдошлари қуршовида ўзининг бир асрлик умрини хушкайфиятда нишонлаётган Хуррам бобо бугун ҳам ўзини яхши ҳис қилган ҳолда барчага ўзининг ёшига етишини, тинчлик ва дориломон кунларнинг қадрини улуғлашини билдириб, меҳмонларга миннатдорчилик билдиришди.
Улуғ ёшни қарши олган уруш фахрийси Хуррам бобо Муртазоевга Ички ишлар раҳбариятининг таваллуд айёмига бағишланган совға саломлари топширилиб, самимий тилаклар билдирилди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва барча шахсий таркиби иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, ички ишлар органлари фахрийси истеъфодаги катта лейтенант Хуррам бобо Муртазоевнинг таваллуд айёмининг 100 ёши билан муборакбод этади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech