9 Май 2021 йил 635

Хотира муқаддас, жасорат абадий!

Бугунги тинч осойишта кунлар учун нафақат Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, балки фронт орти фахрийлари, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига ҳам алоҳида ҳурмат кўрсатилмоқда.
Жумладан, вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 2000 йилда Сариосиё ва Узун туманларининг тоғли ҳудудларида террорчи гуруҳларнинг жангавор ҳаракатларига қарши курашда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.
Денов туманида яшаган марҳум Салохиддин Бекмуродов, Хидирали Рўзибоев, Анвар Шукуровларнинг хонадонига қилинган ташриф чоғида уларнинг порлоқ хотираси ёдга олиниб Қуръон тиловат қилинди. Оила аъзоларига чуқур ҳурмат бажо келтирилиб, 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.
Хайрли тадбир асносида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларидан ҳам хабар олинди. Самимий ўтган учрашувлар чоғида шўрчилик марҳум Алиқул Сафаров, олтинсойлик Муҳиддин Аманов, жарқўрғонлик Шерали Айтуганов, узунлик Шокиржон Тўрановларнинг хизматлари мутасаддилар томонидан эътироф этилиб, уларнинг хотираси яқинлари қатори сафдошлари, шогирдларининг қалбларда мангу муҳрланганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, марҳумларнинг оила аъзоларига ҳам 13 турдаги маҳсулотлар берилди.
Сана муносабати билан Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари узоқ йиллар давомида ўз билими ва тажрибасини она ватан тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, қонун устуворлигини таъминлашдек улуғвор мақсадларга сафарбар этгани ҳолда фидойилик кўрсатмоқда. Ана шундай ҳамкасбларига намуна бўлган нафақадаги фахрийларнинг ҳам холидан хабар олинди.
Термизлик Йўлдош Тоғаев, Чори Бегматов, Муқаддам Чориева, қумқўрғонлик Маммади Сатторовларнинг хонадонига борилиб, бошқарма бошлиғининг табрикномалари ўқиб эшиттирилди. Уларга ҳам 13 турдаги маҳсулотлар улашилди.
Бундай хайрли тадбирларни кўриб, мамлкатимизда инсон шаъни, қадр-қиммати улуғлигини ҳис этасан киши. Бу эса ўтмишни хотирлаб, келажакка ташланган одим порлоқ ва фаровон кунлардан дарак беришидан бир нишонадир.

Сурхондарё вилояти Ахборот хизмати

Text to speech