9 Май 2021 йил 620

Хотира - абадий, қадр - муқаддас

Жорий йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида 9 май – "Хотира ва қадрлаш куни" ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан "Хотира - абадий, қадр - муқаддас" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди Унда иштирокчилар томонидан иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирланди. Жасоратлари эътироф этилди. Шу билан бирга мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларга ҳурмат бажо келтирилди. Шундан сўнг лицей ўқувчилар томонидан уруш даврини акс еттирувчи саҳналаштирилган чиқишлар ва жарангвор куй қўшиқлар ижро этилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech