18 Март 2022 йил 399

Хорижий ва маҳаллий сайёҳларга хизмат кўрсатиш янада яхшиланмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан, сурхондарё вилоятига ташриф буюрувчи Хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларга ҳушмуомалада хизмат кўрсатиш ва сайёҳлар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар содир этилишига йўл қўймаслик, уларга нисбатан содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай ноқонуний ҳолатларни олдини олиш мақсадида, вилоят ҳудудидаги туризм намойиши объектларида хизмат олиб борувчи ишчи хизматчилар, йўловчи ташувчи такси ҳайдовчилари ўртасида тегишли профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Эндиликда, Хорижий ва маҳаллий сайёҳларга хизмат кўрсатиш янада яхшиланиши мақсадида, Туризм намойиши обьектларида "Tourist police" кўчма буткалар ўрнатилиб хорижий тилларда мукаммал сўзлашадиган ходимлар билан жамланиб ташриф буюрувчи сайёҳларга зарур бўлган ҳолларда ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Уларга нисбатан бирор-бир кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлганида ходимларга зудлик билан хабар беришлари учун вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг манзили, навбатчилик қисми телефон рақамлари кўрсатилган буклетлар тарқатилиб, ҳуқуқий тушунчалар бериб келинмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech