14 Август 2021 йил 508

Хорижга ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 3 август куни, Шеробод тумани “Оқтепа” маҳалласида яшовчи, Ж.Ислом Термиз шаҳар 1-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2018 йил апрель ойида, таниши, Термиз шаҳрида яшовчи, К.Хушнуд ишончига кириб, уни Корея Республикасидаги олий таълим муассасига ўқишга киритишни ваъда бериб, 3.700 (уч минг етти юз) АҚШ долларини олиб, ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган. 3 август куни К.Хушнудга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech