4 Ноябр 2021 йил
377
Хонадондан ўғирланган телевизор ўғриси аниқланди
Термиз шаҳрида 2021 йил 14 октябрь куни, шаҳарнинг “Аму соҳиллари” маҳалласида яшовчи, Т.Бобур (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБ “102” хизматига қилган мурожаатида, 12 октябрь куни соат 15.00 ларда, номаълум шахслар яшаш уйидан 2.300.000 (икки миллион уч юз минг) сўмлик “Шиваки” номли 43 диоганаллик телевизорини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Термиз шаҳрида яшовчи, Ш.Сарвқомат содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 19 октябрь куни Ш.Сарвқоматга нисбатан Ўзбекисон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати