4 Июл 2021 йил 562

Хўжалик томорқасидан етти туп наша аниқланди

Денов туманида 2021 йил 12 июнь куни соат 13.00 ларда, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Қуёшли юрт” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, М.Абдухошимнинг яшаш уйи ва ёрдамчи ҳўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасига 7 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 19 июнь куни М.Абдухошимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech